USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди

254 марта

Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди

Манба: CNBS
Кумуш нархи 23 январь куни тарихда биринчи марта бир унцияси учун 100 доллардан ошдиолтин эса навбатдаги рекордни қайд этиб, 5 минг доллар даражасига яқинлашди. Бу ҳақда Comex биржасига таяниб, Reuters хабар берди.

Геосиёсий беқарорлик ва АҚШда фоиз ставкалари пасайтирилиши кутилаётгани сабаб инвесторлар хавфсиз активларга пул тикмоқда. Бу эса қимматбаҳо металл нархларининг ошишига таъсир қилмоқда. Жумладан, спот кумуш нархи 4,5 фоизга ошиб, бир унция учун 100,49 долларни ташкил этган.
“Олтин нархини кўтараётган омилларнинг аксарияти кумушга бўлган инвестиция талабини ҳам қўллаб-қувватламоқда ва бу ҳолат давом этади”, деди Меtals Focus директори Филип Ньюман.

​Унинг сўзларига кўра, божлар бўйича хавотирлар ва Лондон бозорида жисмоний ликвидликнинг пастлиги ҳам нархларни оширмоқда. Кумуш сўнгги бир йил ичида 200 фоиздан кўпроққа қимматлашди. Бунга металлни қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришдаги муаммолар ва бозордаги доимий таъминот танқислиги ҳам сабаб бўлмоқда.

“Савдогарлар 100 долларлик кўрсаткичга эришиш учун ҳаракат қилди ва бунга муваффақ бўлди. Энди эса инвесторлар нархлар сақланиб қоладими ёки фойда олиш бошланадими, шуни кузатади”, деди мустақил металл трейдери Тай Вонг.
Spot олтин нархи 0,8 фоизга ошиб, унцияси 4976,49 долларни ташкил этди. Бундан аввал эса рекорд даражадаги 4988,17 долларга етган. АҚШнинг февраль ойида етказиб бериладиган олтин фьючерслари 1,3 фоизга кўтарилиб, 4978,60 долларни ташкил этди.
“Олтиннинг ўта ноаниқ иқтисодий ҳамда сиёсий даврларда бошпана ва диверсификатор сифатидаги роли уни стратегик портфеллар учун заруриятга айлантирмоқда”, деди Вонг.

​2026 йил бошидан бери АҚШ ва НАТО ўртасидаги Гренландия масаласидаги зиддиятларФедерал захира тизимининг мустақиллиги борасидаги хавотирлар ва божлар бўйича давом этаётган ноаниқликлар хавфсиз бошпана активларига бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлди. Марказий банкларнинг харидлари ва доллардан узоқлашиш тенденцияси ҳам олтин нархига таʻсир қилди.
АҚШ пул-кредит сиёсати нуқтаи назаридан, Федерал захира тизими 27–28 январдаги йиғилишда ставкаларни ўзгартирмаслиги кутилмоқда. Бироқ 2026-йилнинг иккинчи ярмида ставкани икки марта пасайтириш эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Даромад келтирмайдиган актив сифатида олтин паст ставкалар даврида афзал кўрилади. 2025-йили март ва октябрь ойларида олтин илк бор 3 минг ва 4 минг долларлик чегарани забт этган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: