USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғазода 70 минг дан ортиқ киши ўлгани тасдиқланди

120 марта

Ғазода 70 минг дан ортиқ киши ўлгани тасдиқланди

Исроил Мудофаа Кучлари (IDF) биринчи марта Ғазо секторида Исроил кучлари ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш пайтида тахминан 70 000 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда кеча, 29 январь куни “ The Times of Israel” хабар берди.

Қайд этилишича, IDF ҳалок бўлганларнинг тахминан 25 000 нафари ҲАМАС жангарилари бўлганини билдирди. Шунингдек, ҲАМАС томонидан ўлдирилган одамлар сонини аниқ ҳисоблаш устида ишламоқда.


Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирда ҳалок бўлганлар сони 71 667 кишини ташкил этади, жумладан, 2025 йил октябрь ойидаги сулҳдан кейин ҳам 450 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2025 йил октябрь ойида Исроил ва ҲАМАС ҳукуматлари АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган тинчлик режаси асосида сулҳ тузишга келишиб олганди. Қўшма Штатлар, Туркия, Қатар ва Миср Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг кафиллари сифатида иштирок этган. Биринчи босқичда ҲАМАС жангарилари Исроил қамоқхонасидан фаластинлик маҳбусларни озод қилиш эвазига барча тирик қолган исроиллик гаровдагиларни қайтариб берган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: