USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Барчанинг танишлари орасида ўлдирилганлар бор». Эрондаги намойиш иштирокчиларининг ҳикоялари

131 марта
«Барчанинг танишлари орасида ўлдирилганлар бор». Эрондаги намойиш иштирокчиларининг ҳикоялари

Фото: WANA via REUTERS
«Дўстларимда ҳам худди мендаги каби вазият. Орамизда барчанинг намойишлар вақтида ўлдирилган танишлари бор», – дея ҳикоя қилади Теҳронда яшовчи 29 ёшли аёл январ ойи бошидаги намойишлар қандай бостирилгани ҳақида гапираркан.

Париса бундан олдин ҳеч қачон намойиш иштирокчиларига бу қадар шафқатсизларча муносабат кўрсатилганига гувоҳ бўлмаганини айтади: «Бундан олдинги кенг кўламли намойишлар вақтида танишларим орасида бирор киши ҳалок бўлмаганди».
Париса 28 декабр куни бошланган намойишлар даврида ўлдирилганлардан камида 13 нафари билан шахсан таниш бўлган.

Аввалига Теҳронда бошланиб, кейин бутун мамлакатга ёйилган намойишларга мамлакатдаги иқтисодий вазият сабаб бўлганди. Кейинроқ стихияли митинглар ҳукуматга қарши тартибсизликларга айланиб, бутун Ислом республикаси тарихидаги энг қонли воқеалардан бири рўй берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони 6 мингдан ошади.
Мамлакатда интернет деярли тўлиқ ўчирилганига қарамай, бир неча ёш эронликлар BBC билан боғланишга муваффақ бўлган ва ўз бошдан кечирганларини айтиб беришган. Уларнинг исмлари хавфсизлик нуқтайи назаридан ўзгартирилган.

Парисанинг сўзларига кўра, унинг танишларидан бири – Теҳронда яшаган 26 ёшли аёл – 8-9 январ кунлари ҳукумат намойишчиларга қарши ўлимга олиб келувчи воситаларни қўллашни бошлаганида «кўчада ўқлар ёмғири остида қолиб» ҳалок бўлган.
Унинг ўзи ўша кунларда Теҳрон шимолидаги тинч руҳдаги акцияда иштирок этаётганди.

«Намойишчилардан ҳеч ким зўравонлик ишлатмаган ва ҳеч ким хавфсизлик кучларига қаршилик қилишга уринмаганди. Аммо жума куни [9 январ] кечқурун улар барибир одамларни ўққа тутишди», – дея ҳикоя қилади у.

«Тўқнашувлар бўлиб ўтган кўчаларда ва кварталларда порох ҳиди ўтириб қолганди», – дея эслайди у.
Амалда қанча киши қурбон бўлгани аниқ эмас
Теҳронда яшовчи 24 ёшли Меҳди ҳам намойишлар ва уларни бостириш кўламини худди Париса каби баҳолайди.

«Мен ҳеч қачон норозилик ҳаракатида бунчалик кўп одам иштирок этганини ва шу билан бирга хавфсизлик кучлари томонидан бунчалик кўп қотиллик ва зўравонлик ҳолатларига гувоҳ бўлмаганман», – дейди у.
Намойишлар аввалига иқтисодий сабаблар билан бошланганди, сиёсий режимни алмаштириш талаблари янграй бошлаганидан кейин, 8 январдан Эрон ҳукумати намойишларн куч билан бостиришга киришди. Теҳронда ва бошқа йирик шаҳарларда хавфсизлик кучлари намойишларни ўққа тутди
«Пайшанба кунги [8 январ] қотилликлар ва жума куни [9 январ] бўлиши кутилаётган янги қотилликлар хавфига қарамай, одамлар барибир кўчаларга чиқишди, чунки кўпчилигимиз бунга ортиқ чидай олмасдик. Бу одамларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди», – дея қўшимча қилган у.

Меҳди хавфсизлик кучлари намойишчиларни ёппасига ўлдирганига жуда яқин масофадан туриб гувоҳ бўлганини айтади.

«Ёш йигитни кўз ўнгимда ўлдиришди, унга икки бор жанговар патрон билан ўқ узилди», – дейди у.
«Мотоциклдагилар яна бир ёш йигитнинг юзига дробовикдан отишди. У турган жойида йиқилди ва ўрнидан турмади», – дея давом эттирган ўз ҳикоясини Меҳди.

Хориждаги эронликларнинг қароргоҳи АҚШда жойлашган HRANA ҳуқуқ ташкилоти маълумотларига кўра, намойишлар бошланган кундан бери 6159 кишининг ўлими тасдиқланган. Улардан 5804 нафари намойишлар иштирокчилари, 92 нафари бошалар ва 214 нафари Эрон ҳукуматига алоқадор кишилар бўлган. Агентлик яна 17 минг қурбон ҳақидаги хабарларни ўрганишда давом этмоқда.

Ташкилот вакили Скайлар Томпсон BBC билан суҳбатда тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони яна ўсишини истисно қилмаган.
«Биз ўз рўйхатимизга фақат шахси ва ўлдирилган жойи маълум бўлганларни киритяпмиз», – дея қўшимча қилган у.

Қароргоҳи Норвегияда жойлашган IHR ҳуқуқ ташкилоти эса қурбонларнинг якуний сони 25 мингдан ошиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Намойишлар тинчиганидан кейин Эрон ҳукумати тартибсизликлар чоғида 3100 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган, аммо қурбонларнинг аксари – ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда намойишларга алоқаси бўлмаган ва «исёнчилар» ҳужумига учраган ўткинчилар эканини иддао қилган.

«Кўчаларда болаларни калтаклашди ва ўлдиришди»
Халқаро ахборот агентликлари журналистларига Эрондаги воқеаларни ичкаридан туриб ёритишга рухсат берилмади. Аммо хавфсизлик кучлари одамларга жанговар ўқлар отаётгани акс этган видеоёзувлар ҳақиқийлиги журналистлар томонидан текширилган ва ҳақиқий экани тасдиқланган.
8 январ куни Теҳрон кўчаларида топилган сочма милтиқ гилзалари ва резина ўқ.
Эронда яшовчи ва намойишларда қатнашган аёл BBC Newsnight дастури учун изоҳида «ерда жонсиз ётган одамлар» ва намойишларни бостириш чоғида ўлдирилган болаларни кўрганини айтиб берган.
Лондонда яшовчи 25 ёшли Парния январ ойи бошида оиласини зиёрат қилиш учун Эронга борганди. Худди ўша вақтда намойишлар кўлами кенгайиб, бутун мамлакатни қамраб олганди. Ўзининг айтишича, у оиласи яшайдиган Исфаҳонда кўчага чиққан юзлаб намойишчилар билан «олдинги сафларда» бўлган.
«Мен ерда ётган одамларни кўрдим. Мен қонни кўрдим, – дейди у кўзда ёш сиздирувчи газ қўлланганида пана жой қидираётганини эсларкан. – Кўчаларда болалар ҳам бор эди ва уларни ҳам ўлдиришди. Етти-саккиз ёшли болаларни».

Теҳронда яшовчи 27 ёшли Саҳар ўз танишларидан етти киши намойишларни бостириш чоғида ўлдирилгани ҳақида айтиб берган.

8 январ куни хавфсизлик кучлари тактикани ўзгартиришди ва ҳаддан ташқари шафқатсиз усулларни қўллай бошлашди, дейди у.
Ўша оқшомда хавфсизлик кучлари кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаганида Саҳар ва унинг дўстлари қўшни уйга яширинишади. «Дўстларимдан бири ташқарида нима бўлаётганига қараш учун бошини ойнадан чиқарганди ва унинг бўйнига ўқ келиб тегди», – дея ҳикоя қилади у.
Саҳарнинг сўзларига кўра, унинг яна бир дўсти дробовик (сочма ўқли қурол) ўқидан яраланган ва кўп қон йўқотиш оқибатида ҳалок бўлган. У қўлга олинишидан қўрқиб шифокорларга мурожаат қилмаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: