USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия апрель ойидан айрим мигрантларга “истеъдод визаси”ни беришни бошлайди

404 марта

Россия апрель ойидан айрим мигрантларга “истеъдод визаси”ни беришни бошлайди

Россия элчихона ва консулликлари 2026 йил апрелидан бошлаб малакали ҳамда Россия Федерацияси учун фойдали хорижликларга бир йиллик бизнес визаларини бера бошлайди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Россия ТИВ раҳбари Россияга сифатли миграция тартибини соддалаштиришга қаратилган 883-сонли президент фармони аллақачон қабул қилинганини билдирган. Унга кўра, Илмий-технологик тараққиёт, ишлаб чиқариш, спорт, креатив (ижодий) саноатлар, маданий-гуманитар соҳаларда ютуқларга эришган, Россиянинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган чет элликлар мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, алоҳида талаб қилинадиган касб, малака ёки кўникмаларга эга бўлганлар ҳам виза олишга даъвогар бўлишлари мумкин. Бироқ касблар рўйхати аниқланмаган.
Бундай чет элликларга ва уларнинг оила аъзоларига бир йилгача муддатга кўп марталик ишбилармонлик визалари берилади. Уларни бериш бўйича ишлар 15 апрелгача Россиянинг дипломатик ваколатхоналари ва консулликларида ташкил этилади.
Мазкур визаларни бериш бўйича ишлар Россия дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида 2026 йил 15 апрелгача, Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан чет эл фуқаросини Россия Федерацияси учун манфаатдор деб тан олиш тўғрисидаги қарор шакли тасдиқланган тақдирда, ташкил этилади”, деди Лавров.
Январь ойи ўрталарида Делягин ТИВ раҳбарига энг билимли ва муваффақиятли хорижликлар учун “истеъдодлар визаси”ни жорий этишни кўриб чиқиш таклифини юборган эди. Бундай шахсларга уч йиллик виза бериш ва яшаш учун рухсатнома олиш тартибини соддалаштириш таклиф қилинган.
Депутат хорижлик олимларнинг тадқиқотлари натижаларига таяниб, маълумотсиз муҳожирлар келган мамлакат иқтисодиётига фойда эмас, зарар келтириши ҳақидаги хулосани таъкидлаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: