USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркия парламентидаги жанжалга “буюртма” қамоқхонадан келган – ОАВ

249 марта

Туркия парламентидаги жанжалга “буюртма” қамоқхонадан келган – ОАВ

Туркия парламентидаги жанжал буйруғи Силиври қамоқхонасидан келган. Буйруқни қамоқхонада сақланаётган Истанбулнинг собиқ мэри Экрем Имомўғли эмас, балки қамоқхонага Имомўғли билан кўришишга борган Туркиядаги асосий мухолифат – Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) раиси Ўзғур Ўзел берган. Бу ҳақда CNN Türk хабар қилди.

Маълум бўлишича, Акин Гурлекнинг Адлия вазири бўлиши Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) ичида тарангликка сабаб бўлган. Шу пайтда Ўзғур Ўзел ва унинг жамоаси тезкор телефонлашган ва Гурлекнинг қасамёдини тўхтатиш мақсадида режа тузилган. ЖХП депутатларига парламентда тўлиқ иштирок этиш учун хабар юборилган.

Воқеа қандай бошланди?

Парламентнинг Раислик девонида ишлайдиган ЖХП аъзоси Невин Йилдирим Қоя мажлисни бошқарадиган парламент раиси ўринбосари Бекир Бўздоғга сабаб келтириб, девонни тарк этган. Унинг ўрнига девонда Адолат ва тараққиёт партияси (АТП)дан Исҳоқ Шен иштирок этган. Кейинроқ РХП Девон ташкилоти бўйича қонунийлик масаласини очганда Невин Йилдирим Қоя нима мақсадда тарк этгани аниқ бўлган. Бу ҳаракат ЖХП фракциясига стратегик устунлик яратиш ва парламентдаги вазир қасамёдини тўхтатишга хизмат қилган.  
 
Конституция китобчасининг улоқтирилиши
Акин Гурлек қасамёд қилаётганда унинг бошига Конституция китобчаси улоқтирилган. Китобчани улоқтирган шахс Невин Йилдирим Қоя бўлган. Туркия тарихида олдин ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган эди: Аҳмад Неждет Сезер Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) йиғилишида Эжевит олдига Конституция китобчаси улоқтирганда Туркия тарихидаги энг катта иқтисодий ва сиёсий инқирозлардан бирига сабаб бўлган.

Икки вазир қасамёд қиладиган куни парламентда таранг муҳит ҳукм сурган. АТП фракцияси раҳбари Абдуллоҳ Гулер ва фракция ўринбосари Абдулҳамид Гул парламент йиғилишидан олдин бошқа партияларнинг фракция ўринбосарлари билан учрашув ўтказган.

Учрашувда ЖХП фракцияси ўринбосарлари Мурод Амир ва Али Моҳир Башарир ҳам қатнашган.
АТП вакиллари: “Конституцияга биноан бу қасамёдни ўтказишимиз лозим. Сиз демократик фикрингизни билдиринг, лекин қасамёдни ўтказайлик”, дейишган. Бунга жавобан ЖХП фракцияси: “Биз норозилик кўрсатамиз, қасамёдни ўтказмаймиз”, деган.
Шунда АТП демократик фикрини билдиришини, лекин қасамёдни тўхтатмаслигини сўраган. ЖХП вакиллари Мурод Амир ва Али Моҳир Башарир “Раҳбаримизнинг буйруқлари бор. Шу сабабли биз бу қасамёдни ўтказмаймиз”, дея қаршилик кўрсатган. 

Ўзғур Ўзелнинг буйруғи

Парламентдаги жанжалнинг учқунини ёнғинга айлантирган буйруқ – Силиври қамоқхонасидан Ўзғур Ўзелдан келган. Мурод Амир ва Али Моҳир Башарир Ўзғур Ўзелга телефон қилган, аммо у телефонга жавоб бермаган. Бир оз вақт ўтгач, Ўзғур Ўзел қамоқхонада Экрем Имомўғли билан учрашувдан чиқиб, қайта қўнғроқ қилган ва янада қатъий ва қарорли тарзда “Уруш бўлса-бўлсин, лекин бугун Акин Гурлекнинг қасамёдини ўтказмайсиз”, дея буйруқ берган. Ушбу буйруқдан сўнг Туркия парламентида катта жанжал юзага келган.

Али Моҳир Башарирнинг Акин Гурлек билан қўл бериб кўришиши

Али Моҳир Башарир девон ортидаги хонага киргач, аввал атрофга назар ташлаган. Адлия вазири Акин Гурлек олдинги қатордаги ўриндиқда, унинг ёнида эса Ички ишлар вазири Мустафо Чифтчи ўтирган. Шундан сўнг улар қўл бериб кўришган. Али Моҳир Башарир табриклагач, Акин Гурлек ўрнидан туриб, “Раҳмат, ҳурматли раис” деб жавоб қайтарган. Шу пайтда Али Моҳир Башарир унга “Сиз учун қийин кун бўлади”, деган. Гурлек эса бу гапга жавоб бермаган. Қўл бериб кўришгач, фракция раиси ўринбосарлари мажлис раиси ўринбосари Бекир Бўздоғ билан мажлисга кирган.

Имомўғли жамоасининг Али Моҳир Башарирга танқиди

Али Моҳир Башарир партия ичида: “Экрем Имомўғлини ҳибсга олдирган Акин Гурлек билан қандай қилиб қўл бериб кўришдинг?” деган танқидлардан чўчигани учун омма олдида “табрикламадим” дея айтмоқда. Бироқ, у аслида “Хайрли бўлсин” (табрик маъносида) деган. Шунингдек, у Экрем Имомўғли тарафдорларининг кескин реакциясидан ҳам хавотирланиши айтилади. Экрем Имом ўғли жамоасидан Али Моҳир Башарирга қарата: “Имомўғлини қаматтирган одам билан қандай қилиб қўл бериб кўришдинг?” деган мазмунда кескин танқидлар келишда давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: