USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Британия гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишга 500 млн доллар ажратади

85 марта

Британия гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишга 500 млн доллар ажратади

Буюк Британия жорий йилда гипертовушли ва узоқ масофали қуролларни ишлаб чиқишга 400 миллион фунт стерлинг (500 миллион доллардан ортиқ) маблағ йўналтиради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Буюк Британия Европанинг асосий иттифоқчилари билан янги юқори аниқликдаги ва гипертовушли узоқ масофали қуролларни ишлаб чиқишдаги ҳамкорлигини кенгайтирмоқда. Жорий йилда бу лойиҳалар учун харажатлар 400 миллион фунт стерлингдан ошиб кетади”, деб таъкидланди ҳарбий идора баёнотида.
Британия Storm Shadow ракетасини ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш орқали Франция ва Италия билан Стратус ракетасини яратиш бўйича қўшма дастурни илгари сурмоқда. 

Юқори тезликда ҳаракатланувчи янги ракеталар муҳим нишонларга зарба бериш, душман кемаларини йўқ қилиш ва душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаасини бостиришга эга бўлади.

“Буюк Британиянинг Германия билан ҳамкорликда узоқ масофали қуролларни яратиш бўйича янги дастури ишланмоқда. Гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишни тезлаштирадиган қўшма тадқиқотларнинг янги босқичи бошланади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Қайд этилишича, Deep Precision Strike деб номланувчи янги тизим 2000 км дан ортиқ масофани қамраб олади ва Буюк Британия томонидан ишлаб чиқилган энг илғор тизимлар қаторига киради. У 2030 йилда фойдаланишга топширилади.
“Узоқ масофали қуроллар Буюк Британия ва иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш ҳамда НАТОнинг тийиб туриш кучини ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, деди мудофаа Вазири Жон Хили.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: