USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

БААда рамазон ойида иш вақти 2 соатга қисқаради

126 марта

БААда рамазон ойида иш вақти 2 соатга қисқаради

Манба: AFP
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати 2026 йил рамазон ойида хусусий сектор ходимлари учун қисқартирилган иш соатларини тасдиқлади. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.

Меҳнат ресурслари вазирлиги муқаддас ойда иш вақти икки соатгача қисқаришини эълон қилди. Одатда ишчилар 8-9 соат ишлайди, рамазон ойида эса бу муддат 6-7 соатга қисқаради.

Компаниялар иш жадвалини мослашувчан тарзда ташкил этиш ҳуқуқига эга: масофадан ишлашни жорий этиш ёки белгиланган меъёр доирасида иш вақтини ўзгартириш мумкин. Бунда қисқартирилган вақтдан ортиқча ишлаш қўшимча иш сифатида баҳоланади ва алоҳида ҳақ тўлашни талаб этади.

Давлат хизматчилари ҳам енгиллаштирилган режимга ўтади. Душанбадан пайшанбагача уларнинг иш куни эрталаб соат 09:00 дан 14:30 гача, жума куни эса тушгача давом этади. Иш жойида узлуксиз бўлишни талаб қиладиган касблар эса бундан мустасно.
Бу чоралар аҳолига оила, ибодат ва руҳий амалиётларга кўпроқ вақт ажратиш имконини бериш мақсадида жорий этилган. Астрономик ҳисоб-китоблар ва ой кузатувига кўра, БАА ҳамда аксарият мусулмон мамлакатларида 2026 йил рамазон ойи 19 февраль, пайшанба куни бошланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: