USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркманистонда ҳам Миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди

294 марта

Туркманистонда ҳам Миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Миллий хавфсизлик вазири Назар Атагараевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилди. Қарор Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида қабул қилинган. Бу ҳақда “Turkmenportal” хабар берди.

Янги вазир этиб генерал-майор Довлетгелди Мередов тайинланган. У аввал президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган ва тайинловдан сўнг халқ, ватан ва давлат раҳбарига садоқат қасамёдини келтирган.
Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлиги мамлакатнинг асосий махсус хизмати ҳисобланади. У 1991 йилда ташкил этилган ва тўғридан-тўғри Президентга бўйсунади. Вазирлик давлат хавфсизлигини таъминлаш, қарши разведка, терроризмга қарши курашиш, стратегик соҳаларни назорат қилиш каби вазифаларни бажаради. Ушбу тузилма Туркманистон сиёсий ва куч тузилмалари тизимида муҳим ўрин тутади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: