USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Пригожин исёни Си Цзиньпинни Хитой армияси раҳбариятида “тозалаш” ўтказишга ундади — WSJ

42 марта

Пригожин исёни Си Цзиньпинни Хитой армияси раҳбариятида “тозалаш” ўтказишга ундади — WSJ

Хитой армиясида тозалаш ишларининг сўнгги тўлқинини 2023 йилнинг ёзида, Россияда “Вагнер” хусусий ҳарбий ташкилоти раҳбари Евгений Пригожиннинг муваффақиятсиз исёнидан сўнг бошлаган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Мақолага кўра, Россия тажрибаси Хитой етакчиси учун огоҳлантирувчи мисол бўлди. Россия армиясини модернизация қилишга сарфланган улкан маблағларга қарамай, Украина фронтида тезкор натижага эришилмади. Бунинг устига, Пригожин исёни ҳарбий тизим ичидаги заифликларни очиб берди. Бу ҳолат Хитой раҳбариятига шуни англатдики, модернизация жараёни қанчалик кенг кўламли бўлмасин, у автоматик тарзда юқори самарали ва содиқ жанговар кучни шакллантирмайди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, ўша вақтда армиядаги жанговар қобилиятга путур етказаётган коррупциядан аллақачон хавотирда бўлган Си Цзиньпин “шунчаки ҳарбий техниканинг ўзи етарли эмас, агар у мутлақ сиёсий садоқат билан мустаҳкамланмаса”, деган хулосага келган.

Шунингдек, WSJ Хитой армиясидаги сўнгги тозалашларни, жумладан, Хитой етакчисининг “катта ака” деб атаган энг юқори мартабали генерал Чжан Юсянинг ҳибсга олинишини Си Цзиньпиннинг мутлақ ҳокимиятни ўрнатишга уриниши билан боғлайди.Чжан Юся гўёки Хитойнинг ядро дастури ҳақидаги техник маълумотларни АҚШга сиздирганликда айбланган, бироқ бу айбловлар ҳақиқатга қанчалик мос келиши ҳозирча номаълум.75 ёшли Чжан Юся Марказий ҳарбий комиссия (МҲК) раисининг ўринбосари саналади. Ушбу комиссия Хитой Қуролли кучларини назорат қилувчи, Си Цзиньпин бошчилигидаги Коммунистик партия органидир. Шунингдек, Чжан партиянинг энг юқори қарор қабул қилувчи тузилмаси — 24 кишилик Сиёсий бюро аъзоси ҳамдир.

Унинг отаси Хитой Коммунистик партиясининг асосчи генералларидан бири бўлган. Чжан 1968 йилда армияга қўшилган ва реал жанговар тажрибага эга бўлган кам сонли юқори мартабали ҳарбийлардан бири саналади. У ҳарбийлар учун белгиланган пенсия ёшидан кейин ҳам лавозимида қолган. Бу яқин вақтгача Си Цзиньпиннинг унга бўлган ишончини кўрсатиб келган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: