USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ороллар устидаги баҳс: Япония тадбири Корея ғазабини қўзғатди

239 марта

Ороллар устидаги баҳс: Япония тадбири Корея ғазабини қўзғатди

Жанубий Корея Японияда ўтказилган баҳсли ороллар бўйича расмий тадбирга кескин норозилик билдирган. Сеул Токио томонидан ташкил этилган “Такэсима куни” маросимини ўз ҳудудига нисбатан асоссиз суверенитет даъвоси деб баҳолаган. Бу ҳақда “Reuters” ёзди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Япониянинг “Shimane Prefesture” ҳукумати томонидан ўтказилган маросим ва унда юқори мартабали амалдор иштирок этгани “қатъий рад этилади”. Сеул Токиони ушбу тадбирни дарҳол бекор қилишга чақирди.

Докдо ёки Такэсима?

Баҳсли ҳудуд – икки давлат ўртасидаги майда оролчалар мажмуаси. Япония уни Такешима деб атаган бўлса, Жанубий Корея назорати остидаги ороллар “Докдо” номи билан юритилади.


Сеул таъкидлашича, Докдо “тарихий, географик ва халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Жанубий Кореянинг ажралмас ҳудуди” ҳисобланади. Баёнотда Япония “асоссиз даъволардан воз кечиши ва тарихга камтарлик билан юзланиши” кераклиги урғуланган. Шу муносабат билан Токио элчихонасининг юқори мартабали дипломати вазирликка чақиртирилиб, расмий нота топширилган.

Тарихий зиддият фонида

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар Япониянинг 1910-1945 йилларда Корея яриморолини мустамлака қилиши билан боғлиқ тарихий баҳслар сабаб ҳали ҳам мураккаб.

Ороллар нафақат рамзий аҳамиятга эга, балки серҳосил балиқчилик ҳудудида жойлашган. Сеул таъкидлашича, улар табиий газ захираларига ҳам эга бўлиши мумкин, бу эса иқтисодий қийматни янада оширади.

Япония ТИВ ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Маълум қилинишича, маросимда вазир эмас, балки ҳукуматнинг вице-вазири даражасидаги амалдор иштирок этган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: