USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

КХДР Жанубий Кореянинг таклифини кескин рад этди

121 марта

КХДР Жанубий Кореянинг таклифини кескин рад этди 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Марказий қўмита бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон Жанубий Корея янги Президенти Ли Чжэ Мён томонидан билдирилган музокараларни тиклаш ҳақидаги таклифларни қатъиян рад этди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Бу Шимолий Кореянинг Жанубий Кореяда июнь ойида иш бошлаган янги Президент маъмуриятига биринчи расмий муносабати бўлди. Ким Ё Чжоннинг баёноти Шимолий Корея ҳозирда Россия билан ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратганини ва Жанубий Корея ҳамда АҚШ билан дипломатик алоқаларни тиклаш ниятида эмаслигини кўрсатган. 

Сеул томонидан кескинликни юмшатиш учун бир қанча чоралар кўрилган – чегарадаги овоз кучайтиргичлар орқали трансляциялар тўхтатилган, ташвиқот шарларининг учирилиши чекланган, денгиздан қутқариб олинган 6 нафар КХДР фуқароси қайтариб юборилган. Бироқ Ким Ё Чжоннинг таъкидлашича, бу ҳаракатларнинг барчаси Пхеньян учун ҳеч қандай маъно касб этмайди.

“Сеул қандай сиёсат юритмасин, қандай таклифлар бермасин, бу бизни қизиқтирмайди. Учрашиш учун сабаб ҳам, муҳокама қилишга арзигулик масала ҳам йўқ”, деган Марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари. 

У Жанубий Корея Президенти ташаббусларини “муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган самимий уриниш” сифатида баҳолаган бўлса-да, уларнинг моҳиятда аввалги ҳукуматлардан фарқи йўқ деб ҳисоблаган. Айниқса, Шимолий Корея анъанавий тарзда таҳдид сифатида қабул қиладиган Жанубий Корея ва АҚШнинг бўлажак қўшма ҳарбий машғулотлари Пхеньянни норози қилган.

Шунга қарамай, айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги уруш якунига етгач, агар Шимолий Корея Россия билан яқин ҳамкорликни сақлаб қололмаслигини англаб етса, Пхеньян ўз ташқи сиёсат йўналишини ўзгартириши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: