USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркманистонда 8 март учун хотин-қизларга 17 доллардан берилади

58 марта

Туркманистонда 8 март учун хотин-қизларга 17 доллардан берилади

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 8 март муносабати билан хотин-қизларга 60 манатдан пул беришни буюрди. Бу давлат курси бўйича 17 доллар, қора бозор курси бўйича 3 долларни ташкил этади. Бу ҳақда “Туркменистан: Золотой век” нашри хабар берди.

Ҳукумат “мамлакат равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда аёлларнинг юксак хизматлари, ватанга садоқатли, соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашдаги ҳиссаси”ни эътироф этган.
Пулли совғалар 2 мартдан 6 мартга қадар мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаётган аёллар ва қизларга, шунингдек, пенсия ва давлат нафақаси олувчиларга берилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада таҳсил олаётганларга, Туркманистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати академиясида камида икки йиллик ўқув курсида ўқиётганларга, олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига ҳам ушбу пул совғаси топширилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: