USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тирик аёл ўзига 20 минг долларлик қабр тоши ўрнатди

519 марта

Тирик аёл ўзига 20 минг долларлик қабр тоши ўрнатди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги қабристонлардан бирида ғайриоддий ҳолат аниқланди. Жануби-ғарбий қабристонда сурат, исм ва туғилган сана ёзилган, аммо вафот санаси кўрсатилмаган қабр тоши ўрнатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда кеча, 26 февраль куни “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик ҳали ҳаёт бўлган аёл томонидан ўрнатилган. Мазкур ҳолатни Бишкек шаҳар кенгаши депутати Жанибек Асанбеков қабристонни текшириш чоғида пайқаган. 

Маълум қилинишича, пойтахтлик аёл қабр жойи ва ёдгорлик учун қарийб 20 минг доллар тўлаган. Шаҳар дафн маросими уйи вакиллари аёл тирик ва соғ-саломат эканини билдирган. У мунтазам равишда қабристонга бориб, қабр тошини парвариш қилади ва атрофини тозалаб туради.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар аёлни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, бу унинг шахсий қарори бўлиб, олдиндан ҳамма нарсани режалаштирган бўлиши мумкин. Баъзилар аёл ёлғиз бўлиши ёки яқинлари ёнидан жой тайёрлаб қўйган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: