USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп: Эрондаги операция 4 ҳафта давом этиши мумкин

54 марта
Трамп: Эрондаги операция 4 ҳафта давом этиши мумкин

Доналд Трамп Daily Mail’га берган интервюсида Эрон билан кейинги музокаралар учун очиқ эканини айтди, аммо улар “яқин вақт ичида” бўладими-йўқми — айта аниқ олмади. АҚШ президенти 48 соат ичида Америка халқига иккинчи марта мурожаат қилди.
Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп фикрича, Вашингтоннинг Эрондаги ҳарбий операцияси, эҳтимол, келаси тўрт ҳафта давомида давом этади. Оқ уй раҳбари Daily Mail’га интервю берган, газета уни якшанба куни, 1 мартда эълон қилди.

Унинг версиясига кўра, барчаси режа бўйича кетмоқда. АҚШ “Эрон раҳбариятининг ҳаммасини йўқ қилди”, деб даъво қилди давлат раҳбари ва, эҳтимол, гап 48 нафар шахс ҳақида кетаётганини қўшимча қилди.
Америка етакчиси Эрон билан кейинги музокаралар учун очиқ эканини айтди, аммо улар “яқин вақт ичида” бўладими — билмаслигини билдирди.

“Мен билмайман. Улар музокара истаяпти, лекин мен шундай дедим: ‘Сизлар бу ҳафта эмас, ўтган ҳафта гаплашишингиз керак эди’”, — дея таъкидлади Трамп.
Оқ уй раҳбари 1 март куни кундузи Америка халқига мурожаат қилди. Доналд Трамп ҳалок бўлган уч нафар америкалик аскар учун “қасос олиш” ҳақида гапирди, Теҳронга нисбатан янги ултиматум қўйди ва АҚШни унинг “эркинлик” учун курашини қўллаб-қувватлашга чақирди. Daily Mail эслатишича, бу — охирги 48 соат ичида миллатга қилинган иккинчи мурожаат.
Бундан олдин, 1 мартда, Оқ уй раҳбари The Atlantic нашрига берган интервюсида Эрон ҳукуматини “улар ҳаддан ташқари узоқ кутди”, деб айблади. У сўнгги ҳафталарда Вашингтон алоқада бўлган айрим эронлик музокарачилар зарбалар натижасида ҳалок бўлганини аниқлаштирди. “Улар келишув тузиши мумкин эди. Улар буни эртароқ қилиши керак эди. Улар ҳаддан ташқари ҳийла ишлатди”, — деди Трамп.

Исроил ва Қўшма Штатлар 28 феврал тонгида Теҳрон ва Эрон ҳудудидаги бошқа жойларга зарбалар берди. Доналд Трамп Ислом Республикасининг ядровий дастурини йўқ қилиш ниятида эканини билдирди. У Эрон армиясини қуролни ташлашга, мамлакат аҳолисини эса “тақдирини ўз қўлига олиш”га чақирди.
Эрон жавобан Исроил ҳудудига ва Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатларга зарбалар берди. АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги 28 феврал куни Эрон зарбалари натижасида Яқин Шарқдаги Америка объектларига етказилган зарар “минимал” экани ва “операцияларга таъсир қилмагани”ни билдирган эди. Бироқ 1 март куни у мазкур зарбалар оқибатида АҚШнинг уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани, беш нафар ҳарбий эса оғир яралангани ҳақида хабар қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: