USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ Эрон портлари бўйича денгиз блокадасини бошлайди

94 марта
АҚШ Эрон портлари бўйича денгиз блокадасини бошлайди

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) блокадаси Форс кўрфази ва Уммон кўрфазидаги барча Эрон портларига татбиқ этилади. CENTCOM Ҳўрмуз бўғозида ва Эронга тегишли бўлмаган портларда эркин кемачилик ҳаракатига тўсқинлик қилмайди.

Фото: Stringer/REUTERS
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) кучлари президент Доналд Трамп фармонига мувофиқ, 13 апрел куни Шарқий қирғоқ вақти билан соат 10:00 (Тошкент вақти билан 19:00)дан бошлаб, Эрон портлари ва соҳилбўйи ҳудудларига кираётган ҳамда у ердан чиқиб кетаётган барча кемаларга нисбатан блокада амалга оширади. Бу ҳақда 12 апрел, якшанба куни, CENTCOM матбуот хизмати хабар қилди.

Блокада барча давлатлар кемаларига тааллуқли бўлади ва Форс кўрфази ҳамда Уммон кўрфазидаги барча Эрон портларини қамраб олади. CENTCOM эса Ҳўрмуз бўғози ва Эронга тегишли бўлмаган портларда эркин кемачиликка тўсқинлик қилмаслигини билдирди.
АҚШ ва Эрон ўртасида Исломободда ўтган музокаралар навбатдаги босқичи муваффақиятсиз якунланганидан кейин Трамп 12 апрел куни денгиз блокадаси эълон қилди, бироқ аниқ муддатларни айтмади. Dpa агентлиги қайд этишича, Оқ уй раҳбари шу орқали Эроннинг Ҳўрмуз бўғози орқали ўтувчи кемалардан тўлов ундиришининг олдини олиш ва Теҳронни нефт савдосидан келадиган даромаддан маҳрум этишни мақсад қилган.

Шу орада, Ислом Республикаси армияси денгиз кучлари қўмондони Шаҳром Эроний Трампнинг баёнотларини “кулгили” деб атади. AFP агентлиги унинг қуйидаги сўзларини келтирди: “АҚШ президентининг Эронни денгиздан блокада қилиш ҳақидаги таҳдидлари кулгили ва бемаъни”.

Шаҳром Эронийнинг қўшимча қилишича, Эрон флоти минтақадаги АҚШ армиясининг “тажовузкор” ҳаракатларининг барчасини кузатиб ва назорат қилиб турибди.

Шу билан бирга, музокаралар муваффақиятсиз тугаганидан кейин нефт нархлари яна кўтарилди, деб хабар қилди dpa. Унинг маълумотига кўра, июн ойида етказиб бериладиган Brent русумли хом нефт бир баррелининг нархи савдо очилишида 102,50 долларни (87,74 евро) ташкил этган.

Музокаралар бошланишидан олдин, 11 апрел куни, бу кўрсаткич 95,20 доллар (81,49 евро) эди.
Оқ уй раҳбари маълум қилишича, АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида Покистонда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Теҳроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришилмаган. АҚШ етакчиси, шунингдек, Эронни — унинг айтишича — бўғоз очиқ бўлиши ҳақида берилган ваъдани бузиб, у ерда қолдирилган миналар орқали “жаҳон шантажи”ни амалга оширишда айблади.

Шу муносабат билан Трамп 11 апрелда айтган Ҳўрмуз бўғозини миналардан “тозалаш” ҳақидаги баёнотини яна такрорлади.

У шундай деди: “Бизга ёки тинч кемаларга ўқ узган ҳар қандай эронлик кулга айлантирилади!”
АҚШ делегациясига Покистон пойтахтидаги узоқ давом этган музокараларда бошчилик қилган АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс якунлар бўйича шундай деди: “Ёмон хабар шуки, биз келишувга эриша олмадик. Ва менимча, бу Эрон учун АҚШга қараганда анча ёмонроқ янгилик”.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағоий эса муҳокамалар натижаларига изоҳ берар экан, томонлар “қатор масалалар бўйича ўзаро англашувга эришгани”, аммо “икки-уч муҳим масала” бўйича фикрлар турлича қолганини айтди.
Ядровий қурол масаласидан ташқари, муаммоли йўналишлардан бири Ҳўрмуз бўғози бўлди. Британиянинг The Financial Times газетаси ёзишича, музокаралар чоғида Эрон бўғоз устидан назоратни сақлаб қолиш ва у ердан ўтаётган кемалардан бож ундириш ҳуқуқида туриб олган. Шунингдек, мамлакат делегацияси АҚШ таклиф қилган “қўшма назорат” вариантларини ҳам рад этган

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: