USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

429 марта

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Россия Давлат Думаси Президент Владимир Путин ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Унга кўра, Президент хорижий давлатларда россиялик фуқароларни “ҳимоя қилиш” мақсадида армияни юбориши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳасига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.

Ҳужжатга кўра, агар Россия фуқаролари бошқа давлатларда ҳибсга олинса, ушлаб турилса ёки таъқиб қилинса, Россия Президенти ҳарбий куч ишлатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу, айниқса, Москва тан олмайдиган халқаро суд органлари ёки Россия иштирокисиз қарор чиқарадиган судларга нисбатан қўлланилади.

Аслида, амалдаги қонунчиликка кўра ҳам Президент хорижда ҳарбий куч ишлатиш ваколатига эга эди. Аммо янги қонун лойиҳаси бу имкониятларни янада кенгайтиради ва аниқроқ асослар билан мустаҳкамлайди.

Мазкур ташаббус НАТО ва Европа разведкалари томонидан Россиянинг эҳтимолий ҳарбий фаолияти ҳақидаги огоҳлантиришлари фонида илгари сурилган. Айрим Ғарб экспертлари Россия яқин йилларда Европада кенгроқ можарога тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда, яъни Россиянинг бу қадами Европа учун “сигнал” бўлиши мумкин.
Давлат Думаси вакиллари эса, қонун лойиҳаси Россия фуқаролари ва ташкилотларини “хориждаги ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш” учун зарур эканини билдирган.

“Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси қонун лойиҳасининг концепциясини қўллаб-қувватлайди, чунки таклиф этилаётган меъёр Россия фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, Россия ташкилотларини хорижий ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишга, шунингдек, ташқи йўналишда давом этаётган ашаддий русофобия кампаниясига қарши курашишга ёрдам беради”, деган Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: