USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил ва Ливан 33 йил ичида илк бор музокара ўтказди

49 марта

Исроил ва Ливан 33 йил ичида илк бор музокара ўтказди 

Кеча, 14 апрель куни Ливан ва Исроил расмий вакиллари Вашингтонда тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш учун учрашди. Бу расман уруш ҳолатида бўлган икки давлат ўртасида 1993 йилдан бери ўтказилаётган биринчи сиёсий музокара ҳисобланади. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув бошланишидан аввал Ливан ва Исроилнинг АҚШдаги элчилари Нада Ҳамаде Моавад ва Йехиэль Лейтер АҚШ Давлат котиби Марк Рубио томонидан қабул қилинган. Журналистлар билан суҳбатда Лейтер иккала томон мамлакатлар ўртасида “аниқ белгиланган чегара” бўлиши кераклиги борасида келишувга эришганини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, музокаралар бир неча ҳафта давом этади.
Ливан элчиси Нада Ҳамаде Моавад эса америкаликларга “мунозараларни ўтказишдаги меҳмондорчилик ва кўмак” учун миннатдорлик билдирган ва бу музокараларни “самарали” деб атаган. Ўз баёнотида у Исроил томонини ўт очишни тўхтатишга чақирган – бу эса уй-жойини тарк этган шахсларнинг ўз уйларига қайтишига имкон беришини таъкидлаган. Шунингдек, элчи Ливандаги оғир гуманитар инқирозга эътибор қаратган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху музокаралар олдидан Исроил Ливан билан мустаҳкам тинчлик шартномасига интилишини ва “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг қуролсизлантирилишини талаб қилишини билдирган. Бироқ “Ҳизбуллоҳ” бу талабни рад этган ва Байрутни музокараларни бемаъно деб атаб, уларни бекор қилишга чақирган. Учрашув бошланишидан олдин гуруҳ Исроил шимолига янги ракета зарбаларини берган.
Ливан ҳукуматининг асосий мақсади – ўт очишни тўхтатишга эришиш ва Исроил қўшинларини Жанубий Ливандан олиб чиқиб кетишни талаб қилиш. Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаро Эрон билан уруш бошланганидан кейин яна кескинлашди. Ливан раҳбарияти 2024 йилда гуруҳни қуролсизлантириш мажбуриятини олган эди, бироқ амалда бунга эришиб бўлмаяпти, чунки Ливан армияси “Ҳизбуллоҳ”дан сезиларли даражада заиф ҳисобланади.

Вашингтондаги музокаралар арафасида 17 давлат Ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Ливанни “ушбу имкониятдан фойдаланишга” чақирди. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, “тўғридан тўғри музокаралар Ливан, Исроил ва бутун минтақа учун узоқ муддатли хавфсизликни таъминлашга йўл очиши мумкин”. Вазирлар “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга ҳужумларини, шунингдек, 8 апрель куни Исроилнинг Ливанга берган “оммавий” авиазарбаларини қоралаган. Баёнотни Буюк Британия ва Франциядан ташқари Австралия, Бельгия, Дания, Финляндия, Греция, Исландия, Хорватия, Люксембург, Мальта, Норвегия, Португалия, Швеция, Словения, Испания ва Кипр имзолаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: