USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

28 апрель куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

1 015 марта
28 апрель куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва маҳаллаларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда мутасадди ташкилотлар маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ, жорий профилактика ишлари амалга оширилади. Шу сабабли 2026 йил 28 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача айрим ҳудудларда электр таъминоти чекланиши мумкин.

Жумладан, қуйидаги ҳудудларда узилишлар кузатилиши эҳтимол:

— Урганч тумани: Олтинкўл ва Шерматлар маҳаллалари;
— Янгибозор тумани: Янгийоп маҳалласи;
— Гурлан тумани: Боғишамол, Янгиаср, Боғистон, Шодлик маҳаллалари;
— Шовот тумани: Тараққиёт, Хитой, Узункўл, Қозоққалъа, Дўстлик маҳаллалари;
— Янгиариқ тумани: Чақир ва Остона маҳаллалари;
— Боғот тумани: Бўка, Нурли маскан, Гулшан, Эшонобод, Нукус маҳаллалари ҳамда Нурафшон шаҳарчаси;
— Ҳазорасп тумани: Б. Матирзаев, Пичоқчи, Зиёли, Паҳлавон Маҳмуд, Жангиота, Наврўз, Шовот, Оқмайдон, Алокаликўл, Янгибозор, Ғафур Ғулом, Карвак маҳаллалари.

Мутахассислар профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилганини таъкидламоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан белгиланган вақт оралиғида электр энергиясидан фойдаланишни режалаштириб олиш, эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: