USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

29 апрель куни Хоразмнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

952 марта
29 апрель куни Хоразмнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2026 йил 29 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин:


Урганч туманида: Комилжон Отаниёзов, Жайҳун, Оқ ёп, Равот, Қўнғирот, Заргарлар, Ғалаба, Обод маҳаллалари;

Янгибозор туманида: Мингбоғолон, Боғолон, Қиёт маҳаллалари;

Гурлан туманида: Эсабий, Мевазор, Бирлашган, Шангъи, Навиряп, Дўсимбий, Зиёкор, Тахтакўпир, Деҳқон маҳаллалари;

Қўшкўпир туманида: Кенагас, Довуд, Қорамон, Зарбдор, Машраб Ўзбекистон, Шихмахшад маҳаллалари;

Хива туманида: Гандимиён, Поласултон, Париша, Қаттибош, Қушчикаттабогʻ, Чанашиқ маҳаллалари;

Янгиариқ туманида: Оқмачит, Ангарик, Чиқирчи, Тузлоғ маҳаллалари;

Боғот туманида: Оқтепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон маҳаллалари ҳамда Узумзор ва Янгиқадам шаҳарчалари;

Хива шаҳрида: Чанашиқ ва Паномақсум маҳаллалари.

Маълумотга кўра, профилактика ишлари якунланганидан сўнг электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: