USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қиз каналга тушиб кетди, аҳоли томонидан қутқариб қолинди

796 марта
Урганчда қиз каналга тушиб кетди, аҳоли томонидан қутқариб қолинди

Кеча Урганч шаҳри марказидан ўтувчи Шовот каналида хавотирли ҳолат юз берди. Маълум бўлишича, бир нафар қиз номаълум сабабларга кўра сувга тушиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа олдидан қиз кўприк устида бўлган ва унинг дугоналари бир муддат уни ушлаб туришга ҳаракат қилган. Бу ҳолат видеотасвирларда ҳам акс этган. Бироқ маълум вақтдан сўнг қиз каналга тушиб кетган.

Хайриятки, атрофда бўлган фуқаролар тезкорлик билан ҳаракат қилиб, уни сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлишган. Қизнинг аҳволи ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.


Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Айримлар буни эҳтиётсизлик деб баҳоласа, бошқалар эса ёшлар ўртасидаги руҳий ҳолатга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.

Мутахассислар бундай ҳолатларда дарҳол тегишли хизматларга хабар бериш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтишмоқда.

Фуқаролардан айниқса сув ҳавзалари атрофида эҳтиёткор бўлиш, яқинларига эътиборли бўлиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: