USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда қалбаки акцизли алкоголь ва ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

103 марта
Хоразмда қалбаки акцизли алкоголь ва ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда тегишли ҳужжатларсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган ҳолат аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “Y.L.” оилавий корхонаси раҳбари А.И.нинг “Оқ-мачит” МФЙ ҳудудида жойлашган савдо шохобчаси текширилди.


Текширув давомида мазкур савдо нуқтасида 24 турдаги жами 261 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳамда тегишли ҳужжатларсиз сақланаётган ва сотувга қўйилган 15 турдаги 796 қути тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Аниқланган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ҳамда 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аҳолини шубҳали маҳсулотларни харид қилмасликка ва фақат расмий савдо нуқталаридан маҳсулот сотиб олишга чақирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: