USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“ҲУДУДГАЗ ХОРАЗМ” РАҚАМЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА: ЗАМОНАВИЙ GIS ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛМОҚДА

14 марта
“ҲУДУДГАЗ ХОРАЗМ” РАҚАМЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА: ЗАМОНАВИЙ GIS ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛМОҚДА

Бугунги кунда рақамли технологияларнинг барча соҳаларга жадал кириб келиши хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда. Хусусан, газ таъминоти тизимида ҳам замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали бошқарув самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалида “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган geoахборот маълумотлар базасига асосланган янги замонавий онлайн бошқарув тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, тизим иш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Тақдимот давомида мутахассислар янги тизимнинг қатор функционал имкониятлари ва афзалликларини амалий мисоллар орқали намойиш этди. Асосий эътибор газ таъминоти жараёнларини янада шаффоф, тезкор ва самарали ташкил этишга қаратилди.

Янги онлайн платформа орқали газ тармоқларидаги босим ва техник ҳолатни реал вақт режимида доимий мониторинг қилиш имконияти яратилади. Бу эса тизимда юзага келиши мумкин бўлган носозлик ёки авариявий ҳолатларни тезкор аниқлаш ва қисқа муддатларда бартараф этишга хизмат қилади.

Шунингдек, истеъмолчилар билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш орқали ортиқча қоғозбозлик, вақт йўқотиш ва инсон омили билан боғлиқ айрим муаммоларни камайтириш мақсад қилинган.

Geoахборот тизимининг энг муҳим жиҳатларидан бири — ҳудуддаги мавжуд барча газ тармоқларининг аниқ электрон хариталари яратилганидир. Мутахассислар фикрича, бу келгусида техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини режалаштириш ва тизим устидан доимий назоратни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Таъкидланишича, “Ҳудудгаз Хоразм” филиалида жорий этилаётган мазкур замонавий бошқарув тизими нафақат соҳа ходимлари ишини енгиллаштиради, балки аҳолини узлуксиз, хавфсиз ва сифатли табиий газ билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Соҳада рақамлаштириш сари ташланаётган бу каби қадамлар тизимда шаффофлик ва ишончлиликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: