USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмлик фидойи меҳнаткашга Президент номидан бепул ҳаж йўлланмаси топширилди

413 марта
Хоразмлик фидойи меҳнаткашга Президент номидан бепул ҳаж йўлланмаси топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан эл-юрт равнақи йўлида узоқ йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган 100 нафар юртдошимизга 2026 йилги ҳаж сафари учун бепул йўлланмалар ажратилди.

Қувонарлиси, ушбу юксак эътирофга муносиб кўрилганлар орасида Хоразм вилояти вакили ҳам бор. Улардан бири Урганч туманида истиқомат қилувчи Адилбек Мадаминовдир.
Адилбек ака қарийб 47 йилдан буён юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Унинг кўп йиллик ҳалол меҳнати ва жамиятдаги обрў-эътибори муносиб қадрланди.
Бугун Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Адилбек Мадаминов хонадонида бўлиб, муҳтарам Президентимиз номидан унга ҳаж сафари учун бепул йўлланма ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Тадбир иштирокчилари “Президент ҳожиси” мақомида муборак ҳаж сафарига йўл олиш инсон қадрини улуғлаш, фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва меҳнат аҳлини эъзозлашга қаратилган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодаси эканини таъкидладилар.



Изоҳ қолдириш

    • Одилбек 14 May 2026 14:14
      Ассалому алайкум. Одилбек ога ажойиб инсон, Муборак бу́лсин

Мавзуга алоқадор: