USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Вилоят ҳокими ёш хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди

143 марта
Вилоят ҳокими ёш хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Пайшанба — ёшлар куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими Jo‘rabek Raximov Урганч шаҳридаги Uztex корхонасида вилоятдаги фаол ёш хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда ёш хотин-қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб, айниқса, замонавий касбларга ўқитиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича фикрларини ўртага ташлашди.
Вилоят раҳбари томонидан ёш хотин-қизларнинг ташаббус ва ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш муҳим экани таъкидланди.


Шунингдек, учрашувда бир қатор истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, мутасадди ташкилотларга уларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар берилди.

Тадбир самимий ва қизғин мулоқот руҳида ўтиб, ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий майдонга айланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: