USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сайот маҳалласида янги газ қувурлари тортилмоқда

187 марта
Сайот маҳалласида янги газ қувурлари тортилмоқда

Аҳоли фаровонлиги ва яшаш шароитларини яхшилаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш, айниқса, коммунал тизимларни модернизация қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хива туманининг “Сайот” маҳалласида айни кунларда амалга оширилаётган йирик лойиҳа бунинг яна бир амалий ифодаси бўлмоқда.

Маълум қилинишича, маҳалла ҳудудидан ўтган газ қувурлари бундан 50–60 йил аввал ётқизилган бўлиб, вақт ўтиши билан эскириб, аҳолига табиий газ етказиб беришда қатор муаммоларни келтириб чиқарган. Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан кенг кўламли реконструкция ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирда эски ва яроқсиз ҳолга келган тармоқлар ўрнига диаметри 159 миллиметр бўлган, узунлиги 1,4 километрни ташкил этувчи янги ҳамда юқори ўтказувчанликка эга газ қувурлари тортилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу янгиланиш маҳалладаги мингдан ортиқ хонадоннинг газ таъминотини тубдан яхшилашга хизмат қилади. Янги тизим орқали аҳолига табиий газни бир меъёрда ва узлуксиз етказиб бериш имконияти яратилади.
Шунингдек, тизимдаги техник йўқотишлар ва газ сизиб чиқиши ҳолатларининг олди олиниб, хавфсизлик даражаси ҳам анча оширилади. Кўп йиллик хавфли тармоқ ўрнига замонавий ва ишончли тизим ишга туширилиши режалаштирилган.
— Ушбу янгиланиш ишлари нафақат бугунги кун, балки келгуси йилларда ҳам аҳолини узлуксиз ва сифатли табиий газ билан таъминлашга хизмат қилади. Тизимнинг янгиланиши, айниқса, куз-қиш мавсумида газ босимининг барқарор бўлишини кафолатлайди, — дейди “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Шодлик Бекчанов.
Қайд этилишича, Сайот маҳалласида олиб борилаётган мазкур хайрли ишлар юзлаб оилаларнинг турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади. Лойиҳани яқин кунларда тўлиқ якунлаб, аҳоли фойдаланишига топшириш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: