USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муддатдан олдинроқ бошлаб юборилди

77 марта
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муддатдан олдинроқ бошлаб юборилди

“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ва унинг жойлардаги газ таъминоти бўлимлари томонидан 2024-2025 – йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари белгиланган муддатдан олдинроқ бошлаб юборилди. Бунда газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш, уларни реконструкция қилиш ва қувурларни бўёқлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунда вилоят бўйича жами фойдаланишда 6616,9 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, шундан 842,6 км юқори босимли, 1964,3 км ўрта босимли ва 3810,0 км паст босимли газ қувурларини ташкил этади.
    Жами фойдаланишда бўлган 5 719 дона газ маромлаш пунктлари орқали истеъмолчилар табиий газ билан таъминланиб келинмоқда. 

Ҳудуддаги 103 000 дан ортиқ аҳоли хонадонлари  3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилиб регулятор ўрнатилиши натижасида, зарурат бўлмаган 2408 та газ тақсимлаш пунктлари демонтаж қилинди.
2024-2025 – йиллар куз-қиш мавсумида газ тизимини барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларга узлуксиз табиий газ етказиб бериш, куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида тасдиқланган манзилли дастурга асосан 26.8 км газ қувурлари тўлиқ реконструкция қилинди.
 
Мақсадимиз – аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: