USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қонун барчага баробармасми? RANCH Университети атрофидаги "тунги операция" ва инфратузилма ўзбошимчалиги

513 марта
Қонун барчага баробармасми? RANCH Университети атрофидаги "тунги операция" ва инфратузилма ўзбошимчалиги

Мамлакатимизда қонунчилик изчил такомиллашиб, шаҳарсозлик ва ободонлаштириш нормаларига риоя этиш ҳар қачонгидан ҳам қатъий назоратга олинаётган бир даврда яшаяпмиз. Бугун оддий фуқаро ўз хонадонида кичик бир қайта қуриш қилмоқчи бўлса ҳам, қонуний тартибда қўшнисининг розилигини олиши шарт қилиб белгиланган. Бироқ, айрим "уддабурон" тадбиркорлар ёки масъулларга келганда қонун устуворлиги негадир четда қолиб кетаётгандек.

Бунга яққол мисол — RANCH Университети биноси қаршисида юз бераётган тушунарсиз ва шубҳали ҳолатдир.

Ярим тунда, яширинча ўрнатилган "сирли" қурилма

Аслида профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун бепул автотураргоҳ ҳамда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракати учун мўлжалланган ҳудудда кутилмаганда "тунги операция" ўтказилди. Ҳеч кимни хабардор қилмасдан, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, айнан тун ярмида — соат 00:55 да номаълум қурилма атайин ўрнатиб кетилган.

Ҳақли савол туғилади: Агар бу иш қонуний, барча ҳужжатлари жойида ва тегишли рухсатномаларига эга бўлса, нега у кундузи эмас, айнан тун қоронғусида, ўғринча тарзда амалга оширилди?
Ушбу қурилмани университет инфратузилмаси устига жойлаштириш, олийгоҳга туташ ҳудуд ва энг муҳими — пиёдалар йўлагини тўсиб қўйиш учун ким рухсат берди? Шаҳарсозлик қоидаларига кўра, ҳар қандай объект пиёдалар ва транспорт ҳаракатига халақит бермаслиги шарт. Бу ерда эса талабалар ва ўқитувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиш ҳуқуқи очиқчасига поймол қилинмоқда.

Бетонзорга айланаётган олийгоҳ атрофи ва санитария хавфи

Муаммо фақатгина ушбу тунги қурилма билан чекланмайди. RANCH Университети атрофи сўнгги вақтларда тартибсиз қурилишлар полигонига айланиб улгурди. Олийгоҳ теварагида турли кўчмас капитал объектлар, қонунийлиги шубҳали бўлган бетон конструкциялар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпаймоқда.

Энг ачинарлиси, бу ерда ташкил этилаётган савдо ва умумий овқатланиш нуқталарининг санитария ҳолати мутлақо талабга жавоб бермайди. Келажагимиз бўлган минглаб ёшлар таҳсил оладиган маскан атрофида бундай антисанитария ўчоқларининг пайдо бўлиши — талабалар саломатлигига тўғридан-тўғри таҳдиддир.

Масъуллар қаерга қараб турибди?
Ушбу бетартиблик ва қонунбузарликлар фонида бир қатор жиддий саволлар очиқ қолмоқда:

 Бу ҳудуд ўзи кимнинг балансида?

Олийгоҳ атрофидаги тартиб ва қонунийликни қайси ташкилот назорат қилади?

Ушбу қурилмаларни жойлаштиришдан аввал пиёдалар ва транспорт ҳаракатига салбий таъсири мутахассислар томонидан ўрганилганми?
Биз ҳуқуқий демократик давлатда яшаётган эканмиз, шаҳар марказида, олий таълим муассасаси қоқ бўсағасида бундай ўзбошимчаликларга кўз юмиб бўлмайди.

Экология ва санитария идоралари, шаҳарсозлик ва кадастр органлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик каби масъул ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан расмий ва асосли изоҳ кутиб қоламиз. Қонун барча учун бирдек ишлаши шарт!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: