USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тандирчи маҳалласида электр таъминотини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда

19 марта
Тандирчи маҳалласида электр таъминотини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда

Урганч туманининг “Тандирчи” маҳалласида аҳоли мурожаатлари асосида электр таъминоти сифатини яхшилашга қаратилган амалий ишлар бошланди.

Маълум қилинишича, маҳалла аҳолиси томонидан электр энергияси кучланишининг пастлиги ва таъминотдаги мавжуд муаммолар юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида мутасадди ташкилот мутахассислари ҳудудда техник ўрганиш ишларини амалга оширган.

Ўрганишлар давомида маҳалланинг айрим ҳудудларида электр энергияси кучланиши белгиланган меъёр талабларига тўлиқ жавоб бермаётгани аниқланган.

Мавжуд муаммони бартараф этиш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги электр узатиш тармоқлари қурилмоқда.
Айни пайтда ҳудудда қуввати 100 кВА бўлган қўшимча трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида маҳалладаги электр таъминоти сифати сезиларли даражада яхшиланиши, электр энергиясидаги кучланиш муаммолари бартараф этилиши ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг ишончлилиги ошиши кутилмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш электр таъминоти тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳудудда олиб борилаётган мазкур ишлар аҳоли фаровонлигини ошириш, электр тармоқлари инфратузилмасини модернизация қилиш ва истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: