USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Шерматлар» маҳалласидаги тўсиқ муаммоси ижобий ҳал этилди

128 марта
«Шерматлар» маҳалласидаги тўсиқ муаммоси ижобий ҳал этилди

Ижтимоий тармоқларда «Шерматлар» маҳалласи ҳудудидаги йўлда ноқонуний ёки ноқулай тўсиқ ўрнатилганлиги юзасидан аҳоли норозилиги акс этган хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат ОАВ ва блогерлар диққат марказига тушиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур мурожаат ортидан тегишли масъул ташкилотлар томонидан зудлик билан махсус ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳи таркибига соҳага дахлдор ташкилот раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиб, жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган йўлдаги тўсиқ атрофлича кўриб чиқилди ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари ҳамда маҳалла аҳлининг истаклари инобатга олинган ҳолда, ушбу муаммо ижобий ҳал этилди. Тўсиқ бартараф қилиниб, йўлда ҳаракатланиш қайта тикланди.

Таҳририятдан: Ижтимоий тармоқлардаги чиқишларга бундай тезкор ва амалий муносабат билдирилиши, масъулларнинг халқ дардига бефарқ эмаслигидан далолат беради. Маҳалла аҳлининг муаммосини қисқа фурсатда ҳал этган ишчи гуруҳига ва тегишли ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз. Танқиддан тўғри хулоса чиқариш ва натижа кўрсатиш – очиқлик сиёсатининг бош мезонидир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: