USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор туманларида 23 июнь куни электр таъминоти вақтинчалик узилади

1 470 марта
Хоразмнинг қатор туманларида 23 июнь куни электр таъминоти вақтинчалик узилади

Эртага, 23 июнь куни Хоразм вилоятининг бир нечта туман ва маҳаллаларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, тизимда режали профилактика ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида электр энергияси етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилиши мумкин:

 Урганч туманида: Хожибойлар, Туркманлар, Шохидонлар, Қипчоқ, Бободеҳқон, Боғдорчи маҳаллалари;
 Гурлан туманида: Бирлашган ва Шанғи маҳаллалари;
 Шовот туманида: Эшонқалъа, Бўстон, Гулистон маҳаллалари;
 Қўшкўпир туманида: Қоровул, Вахмчи, Дўстлик, Илгалди, Меҳнатобод, Шеробод, Пахтакор маҳаллалари;
 Хонқа туманида: Ёшкуч маҳалласи;
 Ҳазорасп туманида: Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо, Истиқлол, Оталиқ, Мухомон маҳаллалари;
 Тупроққалъа туманида: Саҳоват, Шарлаук, Ёшлик, Обод, Навбаҳор, Муҳаббат маҳаллалари.
Истеъмолчилардан келтириладиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узур сўралади. Таъмирлаш ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти қайта тикланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: