USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 4 ойда қарийб 4 трлн сўмлик автотранспорт воситалари ишлаб чиқарилди

35 марта
Хоразмда 4 ойда қарийб 4 трлн сўмлик автотранспорт воситалари ишлаб чиқарилди

Хоразм вилояти саноатида автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми юқори суръатларда давом этмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойлари давомида вилоятда жами 3 триллион 963,2 миллиард сўмлик автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқарилган.

Мазкур кўрсаткич вилоят саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида 35,2 фоиз улушни ташкил этиб, соҳанинг иқтисодиётдаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.

Шунингдек, 2025 йилнинг шу даври билан таққосланганда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 3,4 фоизни ташкил этган. Бу эса тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолаётганини кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, вилоятда саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайиб бораётгани, замонавий технологияларнинг жорий этилиши ҳамда ички ва ташқи бозорларда маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши соҳанинг ривожланишига хизмат қилмоқда.

Автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш соҳаси бугунги кунда Хоразм вилояти саноатининг етакчи йўналишларидан бири сифатида иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: