USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда қидирувдаги транспорт воситалари топилгач, фермер 120 миллион сўм солиқ қарзини тўлади

23 марта
Хоразмда қидирувдаги транспорт воситалари топилгач, фермер 120 миллион сўм солиқ қарзини тўлади

Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими томонидан қарздор фермер хўжалигидан солиқ ва бошқа турдаги қарздорликларни ундириш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарзнинг бир қисми ундирилди.

Маълум қилинишича, ижро ҳужжатларига асосан қарздор “Х.Ч.” фермер хўжалигидан жами 180 миллион сўм миқдоридаги солиқ ва бошқа турдаги қарзларни ундириш билан боғлиқ 9 та ижро ҳужжати мавжуд бўлган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “ЗИЛ” ҳамда “Class Oreon” русумли автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро бюроси бошқармасининг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида мазкур транспорт воситалари аниқланди. Жумладан, “ЗИЛ” русумли юк автомобили топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек, “Class Oreon” русумли автотранспорт воситаси ҳам топилиб, хатлангач, фермер хўжалиги раҳбари томонидан 120 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги ихтиёрий равишда тўлаб берилди.
Айни пайтда қолган ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни ундириш мақсадида қарздорга тегишли автотранспорт воситаларини реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Манба: Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: