USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Матбуот ходимлари куни Хоразмда қандай нишонланди? Журналистлар ва блогерлар тақдирланишди!

246 марта
Матбуот ходимлари куни Хоразмда қандай нишонланди? Журналистлар ва блогерлар тақдирланишди!

Бугун, 27 июнь — мамлакатимизда ҳақиқат ва ошкоралик посбонлари бўлмиш Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Хоразм вилоятида соҳа ходимлари учун чинакам унутилмас, шов-шувли ва юқори кайфиятдаги байрам тадбири ташкил этилди.
Даврага вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан энг машҳур, ўткир қалам соҳиблари — кўпни кўрган соҳа фахрийлари, таниқли журналистлар, тезкор матбуот котиблари, заҳматкаш матбаачилар ва ижтимоий тармоқларда ўз сўзига эга бўлган блогерлар жам бўлишди.

Вилоят ҳокимининг самимий эътирофи ва табриги
Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва кутилган дақиқалари Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимовнинг ташрифи ва нутқи билан бошланди. Вилоят раҳбари бугунги кунда ОАВ вакиллари нафақат ахборот тарқатувчи, балки халқ билан давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк эканлигини алоҳида эътироф этди.

Жўрабек Рахимов ўз нутқида юртимизда амага оширилаётган шиддатли ислоҳотларни кенг ёритиш, камчиликларни мардонавор кўтариб чиқиш ва халқимизга холис ҳамда ҳаққоний ахборот етказишда соҳа ходимларининг хизмати беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларни касб байрами билан самимий қутлади.

Қизғин тақдирлаш маросими: Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар!

Байрамнинг энг КУЛМИНАЦИОН нуқтаси эса эътироф маросими бўлди. Халқ хизматида тунни кун қилаётган, холис сўзни ҳамма нарсадан устун қўядиган бир гуруҳ соҳа фидойилари вилоят ҳокими томонидан юксак даражада тақдирландилар.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: