USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда Маданият ва санъат ходимлари куни тантанали нишонланди

95 марта
Хоразмда Маданият ва санъат ходимлари куни тантанали нишонланди

15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Хоразм вилоятида тантанали тадбир ташкил этилди.

Ушбу байрамона йиғинга соҳада узоқ йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилган меҳнат фахрийлари ҳамда бугунги кунда самарали фаолият юритиб келаётган маданият ва санъат ходимлари таклиф этилди.

Тадбир давомида вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, барча соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклади. У ўз нутқида маданият ва санъат ходимларининг Хоразм маданиятини ривожлантириш, уни кенг тарғиб этиш ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлашдаги беқиёс ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, байрам муносабати билан ўз фаолиятида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ маданият ва санъат соҳаси ходимлари вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Мазкур тадбир соҳа вакиллари учун нафақат байрам, балки уларнинг меҳнатига билдирилган юксак эътибор ва эътироф ифодаси бўлди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: