USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Серчаллида катта ўзгаришлар бошланди: янги йўллар, ёритиш тизими ва трансформаторлар ўрнатилмоқда

149 марта
Серчаллида катта ўзгаришлар бошланди: янги йўллар, ёритиш тизими ва трансформаторлар ўрнатилмоқда

Хива туманининг Серчалли маҳалласида аҳоли узоқ йиллар кутган ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Маҳалла ҳудуди яқин вақт ичида замонавий қиёфа касб этиши кутилмоқда.

Айни пайтда Серчалли ва Бадирхон кўчаларининг қарийб 3 километр қисмида йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар томонидан шағал-тош тўшаш, йўлларни текислаш ва асфальтлаш ишларига тайёргарлик кўриш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, асфальтлаштириш ишлари якунланганидан сўнг Серчалли кўчасига замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади. Бу эса нафақат маҳалла кўринишини яхшилайди, балки аҳолининг кечки ва тунги вақтларда хавфсиз ҳаракатланиши учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати — электр таъминотини яхшилаш чораларидир. Маҳалла аҳолисини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудга иккита янги трансформатор ўрнатилиши режалаштирилган.

Маҳалла аҳолиси ушбу ишлар туфайли йўллар ҳолати, кўча ёритиш тизими ва электр таъминотидаги муаммолар бартараф этилишига умид билдирмоқда. Серчаллида амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: