USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди: Бешмерган маҳалласи кўчалари тендердан кейин асфальт қилинади

254 марта
Урганч шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди: Бешмерган маҳалласи кўчалари тендердан кейин асфальт қилинади

Аввалроқ Xorazmbugun24 интернет нашрида «“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган Урганч кўчалари қачон асфальт қилинади? Бешмерганликлар амалий ҳаракат кутмоқда» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди.

Ушбу мақолага муносабат сифатида Урганч шаҳар ҳокимлиги расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг 2026 йил 31 февралдаги VII-21-29-12-180-K/26-сонли қарорига асосан, Бешмерган маҳалласи ички кўчаларини асфальтлаш ишлари бўйича Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб белгиланган.
Ҳокимлик ахборотига кўра, мазкур лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган.

Айни пайтда буюртмачи томонидан пудратчи ташкилотни аниқлаш мақсадида тендер жараёни эълон қилинган бўлиб, унинг натижалари 2026 йил 5 июль куни маълум бўлиши кутилмоқда.

Расмий маълумотда таъкидланишича, тендер ғолиби аниқланиб, пудратчи ташкилот белгилангач, Бешмерган маҳалласи ички кўчаларини асфальтлаш ишлари бошланади.

Xorazmbugun24 таҳририяти мавзу юзасидан кузатувларни давом эттиради ва ишлар амалий босқичга ўтгани ҳақида ҳам ўқувчиларни хабардор қилиб боради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: