USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор туман ва шаҳарларида 30 июнь куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

579 марта
Хоразмнинг қатор туман ва шаҳарларида 30 июнь куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг қатор туманлари ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларининг айрим ҳудудларида 2026 йил 30 июнь куни режали профилактика ишлари сабаб электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, электр тармоқларида Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник жиҳатдан эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ режали профилактика ишлари олиб борилади.
Шунга кўра, 30 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин:
  • Урганч тумани: Олтинкўл, Ёшлик, Мевазор, Бўстон, Қипчоқ, Бободеҳқон, Боғдорчи маҳаллалари;
  • Шовот тумани: Чиғатой, Янгибўрлоқ, Гулшан, Қўшкўпир, Кўнгли, Манақ, Туркманғит, Огаҳий, Наврўз, Бўзқалъа, Бешчиқир, Ижтимоят маҳаллалари;
  • Хива тумани: Варангзон, Сапча, Поласултон, Отажонтўра маҳаллалари;
  • Янгиариқ тумани: Янгиер, Ширшоли, Пурсанг, Қўриқтом маҳаллалари;
  • Хонқа тумани: Янгитурмуш, Ширин, Ойдинҳаёт маҳаллалари;
  • Боғот тумани: Нурли ҳаёт, Найман, Тозабозор, Саховат, Наврўз маҳаллалари ҳамда Олтинқум шаҳарчаси;
  • Ҳазорасп тумани: Тўртта, Оталиқ, Узуққақош, Бешта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо, Истиқлол маҳаллалари;
  • Тупроққалъа тумани: Ёшлик, Навбаҳор, Муҳаббат маҳаллалари;
  • Хива шаҳри: Гулирайҳон, Гулистон, Бинокор, Гулшан-2, Ангарик маҳаллалари;
  • Урганч шаҳри: Ал-Хоразмий, Шодлик, Гулшан маҳаллалари.
Электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ва ишончли фаолиятини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: