USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор ҳудудларида 1 июль куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

481 марта
Хоразмнинг қатор ҳудудларида 1 июль куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида 2026 йил 1 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача режали профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, профилактика ишлари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Электр таъминотида узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
  • Урганч тумани: Чўлобод, Оёқбоғ, Чаккашоликор, Чаккакўли, Оқариқлар маҳаллалари.
  • Гурлан тумани: Мададкор, Ишонч, Гулшан, Нуробод маҳаллалари.
  • Шовот тумани: Эшонқалъа, Бўстон, Гулистон маҳаллалари.
  • Қўшкўпир тумани: Хосиён, Тагалак, Кўназей, Ўртайоп, Адолат, Ифтихор, Иттифоқ, Уйғур, Зарбдор, Кенагас, Довуд, Қорамон, Машраб, Ўзбекистон, Шихмахшад маҳаллалари.
  • Хива тумани: Пирнахос, Ал-Хоразмий, Пишканак, Поласултон, Отажонтўра, Гандимиён маҳаллалари.
  • Боғот тумани: Маданият, Оқолтин, Ғалаба, Тўпчи, Қипчоқ, Найман, Тозабозор, Саховат, Наврўз маҳаллалари.
  • Ҳазорасп тумани: Тўртта, Оталиқ, Узуққақош, Бешта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо, Истиқлол маҳаллалари.
  • Хива шаҳри: Газчи, Сангар, Тозабоғ, Ичанқалъа, Шихлар, Ангарик, Гиламчи маҳаллалари.
  • Урганч шаҳри: Ал-Хоразмий шаҳарчаси.
Энергия таъминоти корхонаси аҳолидан ушбу вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраб, профилактика ишлари электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: