Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Раҳбар ва ёшлар» очиқ мулоқотида қандай масалалар кўтарилди?

109 марта
«Раҳбар ва ёшлар» очиқ мулоқотида қандай масалалар кўтарилди?

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув мамлакатимизда амалга оширилаётган «Долзарб 90 кун» дастури доирасида ташкил этилди. Унда бошқарма бошлиғи М.Р. Самандаров ҳамда муассасанинг ёш ходимлари иштирок этди.

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Шунингдек, уларни қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан очиқ фикр алмашилди.

Тадбирда ёш кадрларнинг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, масъулият ва фидойиликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Раҳбар томонидан ёш ходимларга келгуси фаолиятида асқотадиган амалий тавсиялар ҳам берилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг таклиф ва муаммоларини тўғридан-тўғри эшитиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада малакали кадрлар захирасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: