USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

6 июль куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

699 марта
6 июль куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида 6 июль куни режали профилактика ишлари муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ режали профилактика ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 6 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин:

Урганч тумани: Ғайбу, Туркманлар, М. Хоразмий, Юқориовул, Араблар маҳаллалари.
Янгибозор тумани: Тозадўрман, Шоирлар, Барҳаёт, Халқобод, Минг Боғолон, Боғолон, Қиёт маҳаллалари.
Шовот тумани: Огаҳий, Наврўз, Бўзқалъа, Бешчиқир, Ижтимоият, Пахтакор, Истиқбол, Қирғоқбўйи маҳаллалари.
Қўшкўпир тумани: Янгилик, Айронкўл, Месит маҳаллалари.
Хива тумани: Индавак, Шўркўл, Варангзон маҳаллалари.
Янгиариқ тумани: Янгиер, Ширшоли, Пурсанг, Қўриқтом маҳаллалари.
Хива шаҳри: Лолазор ва Сангар маҳаллалари.
Урганч шаҳри: Кўҳна қалъа маҳалласи.
Мутасаддилар электр таъминотидаги мазкур чекловлар режали профилактика ишларини хавфсиз ва сифатли амалга ошириш мақсадида жорий этилаётганини билдириб, истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Фуқаролардан электр энергиясидан фойдаланишни олдиндан режалаштириш ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: