Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хавфли салқинлик: фаввораларда чўмилиш қандай касалликларга олиб келиши мумкин?

84 марта
Хавфли салқинлик: фаввораларда чўмилиш қандай касалликларга олиб келиши мумкин?

Ёзнинг жазирама кунларида кўпчилик салқинлашиш илинжида шаҳар фаввораларига тушмоқда. Бироқ мутахассислар бу ҳолат жиддий соғлиқ хавфини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Таъкидланишича, фавворалар чўмилиш учун эмас, балки шаҳарнинг меъморий қиёфасини безаш ва аҳолига эстетик муҳит яратиш мақсадида барпо этилган. Очиқ муҳитда жойлашган фавворалар суви қушлар, ҳайвонлар, чанг ва бошқа ташқи омиллар таъсирида турли зарарли микроорганизмлар билан ифлосланиши мумкин.

Мутахассисларга кўра, бундай сувда чўмилиш оқибатида ичак инфекциялари, тери ва кўз касалликлари, аллергик реакциялар ҳамда бошқа юқумли касалликларга чалиниш хавфи ортади.
Айниқса, ота-оналар фарзандларининг фаввораларда ўйнаши ёки чўмилишига йўл қўймасликлари лозим. Бир неча дақиқалик салқинлик кейинчалик жиддий соғлиқ муаммоларига сабаб бўлиши мумкин.
Мутахассислар қуйидаги тавсияларга амал қилишни сўрамоқда:
  • Фаввораларда чўмилманг ва сувини ичманг.
  • Болаларни фаввораларда ўйнашдан қайтаринг.
  • Фақат санитария талабларига жавоб берадиган расмий чўмилиш масканларидан фойдаланинг.
Эсда тутинг: фаввора — дам олиш учун гўзал манзара, аммо чўмилиш учун хавфсиз жой эмас. Ўзингиз ва фарзандларингиз саломатлигини асранг.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: