USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

8 июль куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

674 марта
8 июль куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

2026 йил 8 июль куни Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ва Хива шаҳрида режали таъмирлаш ҳамда профилактика ишлари муносабати билан табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда табиий газ етказиб бериш вақтинча чекланади.

Хива шаҳри ва Хива тумани
Юқори босимли газ қувурига фильтр ўрнатиш, шунингдек газ қувурларини мустаҳкамлик ва зичликка синаш ишлари сабабли Хива шаҳрининг Лолазор, Қиёт, Сангар, Тозабоғ, Гиламчи, Газчи, Қумёсқа, Ангарик, Шихлар, Калта Минор, Ичонқалъа, Гулшан-2, Дўстлик ва Янгиҳаёт маҳаллалари ҳамда Хива туманининг Атажон тўра, Гандимён ва Пола Султон маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шовот тумани
2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қирғоқбўйи, Пахтакор, Арбоб, Қундуз, Идали қалъа, Комилжон ота, Истиқбол, Пўлат, Роят, Мевазор, Янги Ўзбекистон, Эшонқалъа ва Қиёт маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча чекланади.

Урганч тумани
Газ қувурларида таъмирлаш ишлари сабабли Бақайлар, Қиёт ва Қайчили маҳаллаларида ҳам 8 июль куни соат 09:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Хонқа туманидаги АГТКШлар
«Хонқа-1» саноат тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га ҳам газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
  • «Yangiariq Avto Gaz Servis» МЧЖ (Собузон МФЙ);
  • «Azamat-98» МЧЖ (Дўстлик МФЙ);
  • «Shoxzodbek Sulaymon» хусусий корхонаси (Сарапоён МФЙ);
  • «Odilbek Boburjon» МЧЖ (Дўстлик МФЙ);
  • «Fazilat Luks» МЧЖ (Дўстлик МФЙ).


  • 2026 йил 8 июль куни Ҳазорасп туманининг қатор маҳаллаларида режали таъмирлаш ишлари муносабати билан табиий газ таъминоти вақтинча чекланади.
    Маълум қилинишича, таъмирлаш ишларини сифатли ва хавфсиз амалга ошириш мақсадида 8 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
    • Қиртепа;
    • Жувархос;
    • Баркамол авлод;
    • Алоқали кўл;
    • Янгиобод;
    • Карвак;
    • Ғофур Ғулом;
    • Овшар.
«Ҳудудгаз Хоразм»нинг маълум қилишича, барча режалаштирилган таъмирлаш ва профилактика ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Газ истеъмолчиларидан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушуниш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: