USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг бир қатор ҳудудларида 30 июнь куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

1 016 марта
Хоразмнинг бир қатор ҳудудларида 30 июнь куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Хоразм вилоятининг қатор туманларида режали таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилиши муносабати билан 30 июнь куни айрим маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Хива тумани
«Полвон» газ тақсимлаш станциясидан чиқувчи ҳамда Журён, Қумёп, Шўркўл, Истиқлол, Саёт маҳаллалари ва Гўжа гузарини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари сабабли соат 09:00 дан 18:00 гача ушбу ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Тупроққалъа тумани
Газ қувурларини ҳаво босими остида зичликка синаш ишлари муносабати билан:
  • 09:00 дан 16:00 гача — Ҳазорасп ва Тупроққалъа маҳаллаларига;
  • 14:00 дан 18:00 гача — Саримой маҳалласига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Янгибозор тумани
Юқори Бошқир, Навбаҳор ва Манғитлар маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурида зичликка синаш ишлари ўтказилиши сабабли 09:00 дан 18:00 гача мазкур маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Урганч тумани
Барча ҳудудларда режали ишлар якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланиши маълум қилинди.

«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, аҳолидан бу ҳолатни тушунишларини сўради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: