USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч тумани марказидаги йўл: яна «ямоқ» билан чекланиладими?

207 марта
Урганч тумани марказидаги йўл: яна «ямоқ» билан чекланиладими?

Урганч туманидаги ушбу муаммоли йўл ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. Мурожаатлар ва танқидий чиқишлардан сўнг, ниҳоят йўлда ҳаракат бошлангандек таассурот уйғонди. Бироқ жойига бориб кўрилганда, саволлар янада кўпайди.

Гап Урганч туманининг марказий кўчаларидан бири, туман ҳокимлиги биносига олиб чиқувчи асосий йўл ҳақида кетмоқда. Бу ердан ҳар куни юзлаб енгил ва юк автомобиллари, давлат идоралари ходимлари, тадбиркорлар, маҳаллий аҳоли ҳамда меҳмонлар ҳаракатланади. Демак, ушбу йўл туманнинг ўзига хос «юзи» ҳисобланади.

Кузатувларимиз давомида йўлнинг носоз қисмлари махсус техника ёрдамида кесиб чиқилганига гувоҳ бўлдик. Аввалига бу тўлиқ асфальтлаш ишларига тайёргарлик, деган фикр пайдо бўлди. Аммо орадан вақт ўтганига қарамай, кесилган жойлар очиқ ҳолича турибди. На янги асфальт ётқизилган, на таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Энг ачинарлиси, бу йўлнинг муаммоси бир-икки чуқур билан чекланмайди. Кўчанинг деярли бутун қисми абгор аҳволда. Шундай бўлса-да, яна айрим жойларни кесиб, кейин уларни ямаш билан чекланишга ҳаракат қилинаётгандек.

Тўғри, йўлдаги ҳар қандай иш — ижобий ҳолат. Аммо аҳолини қийнайдиган асосий савол бошқа: нега бу йўлни бир марта сифатли қилиб, тўлиқ асфальтлаб қўйиш мумкин эмас?

Афсуски, халқимиз «ямоқ»ларга кўникиб қолган. Бир йил ўтмай яна ўша жой бузилади, яна кесилади, яна маблағ сарфланади. Бу эса муаммони ҳал қилиш эмас, уни кейинга суришдан бошқа нарса эмас.
Ахир гап чекка қишлоқ кўчаси ҳақида эмас. Бу — туман ҳокимлигига олиб чиқувчи марказий йўл. Агар марказдаги йўл шу аҳволда бўлса, чекка ҳудудлардаги аҳвол қандай эканини тасаввур қилиш қийин эмас.
Масъул ташкилотлардан бир савол: аҳоли сифатли йўлда юриши шунчалик қийин масалами? Нега ҳар сафар вақтинчалик «ямоқ» билан чекланилади? Давлат маблағи ҳам, аҳолининг вақти ҳам бир неча бор такрорланадиган таъмирлашларга эмас, узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йўлга сарфланиши керак эмасми?

XorazmBugun ушбу масалани кузатишда давом этади. Агар йўл тўлиқ ва сифатли асфальтланса, бу ҳақда ҳам холис ёзамиз. Аммо бугунги манзара шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли кутган тўлиқ таъмир ўрнига навбатдаги «ямоқ» ишлари билан чекланиш эҳтимоли катта. Урганч туманининг марказий кўчаларидан бири бундай аҳволда қолмаслиги керак. Аҳоли бу йўлда чуқурларни эмас, сифатли асфальтни кўришни истайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: