USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди

109 марта
Хоразмда «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди

Хоразм вилоятида Ёшлар куни доирасида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими А. Машарипов, туман прокурори Б. Эшназаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи З. Урозбоев иштирок этиб, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва давлат томонидан тақдим этилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён қилди. Билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбирда ёшларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб этиш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув якунида жамоат ишларида фаол иштирок этаётган, ташаббускорлиги ва ютуқлари билан намуна бўлаётган бир гуруҳ ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: