USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

13 июль куни Хоразмнинг 5 тумани ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин

1 007 марта
13 июль куни Хоразмнинг 5 тумани ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин

Хоразм бугун – 2026 йил 13 июль куни Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида режали профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник жиҳатдан эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ профилактика ишлари олиб борилади.
Электр таъминотида узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
  • Урганч тумани: Комилжон Отаниязов, Боғдорли, Ҳамид Олимжон, Амударё массиви, Олтин кўл, Ёшлик, Мевазор, Бўстон, Оқ ёп, Равот, Қўнғирот ва Заргарлар маҳаллалари.
  • Қўшкўпир тумани: Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Иқбол, Чаманзор, Янгилик, Айронкўл ва Месит маҳаллалари.
  • Янгиариқ тумани: Гурланбоғ ва Вакиллар маҳаллалари.
  • Боғот тумани: Пахтаобод, Қорабоғ, Ёш ўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули, Найман, Тозабозор, Саховат, Наврўз, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод маҳаллалари ҳамда Узумзор шаҳарчаси.
  • Ҳазорасп тумани: Тўртта, Оталиқ ва Узуққақош маҳаллалари.
  • Урганч шаҳри: Гулзор, Байналминалчи, Олимпия ва Нурли Ҳаёт маҳаллалари.
Профилактика ишлари 13 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача давом этиши режалаштирилган.

Энергия таъминоти учун масъул ташкилот истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: