USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда метан заправкаларининг иш вақти вақтинча ўзгаради

1 100 марта
Хоразмда метан заправкаларининг иш вақти вақтинча ўзгаради

15 июлдан бошлаб Хоразм вилоятидаги барча АГТКШларда (метан газ қуйиш шохобчалари) янги иш режими жорий этилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, юртимизда кузатилаётган кескин жазирама иссиқ ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метан газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилмоқда.

Янги тартибга кўра, 15 июлдан бошлаб ҳар куни соат 11:00 дан 17:00 гача АГТКШлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилади. 17:00 дан эртаси куни 11:00 гача эса шохобчалар одатдагидек хизмат кўрсатишда давом этади.

Қайд этилишича, мазкур қарор Хоразм вилояти ҳокимининг **«Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши шароитида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудида ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатиш тўғрисида»**ги қарори асосида қабул қилинган.

Шу муносабат билан ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш ва ушбу вақтинчалик иш тартибини инобатга олиш сўралмоқда.

Шунингдек, аҳолига жазирама кунларда эҳтиёткор бўлиш, куннинг энг иссиқ вақти — 11:00 дан 17:00 гача очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, кўпроқ тоза сув истеъмол қилиш ҳамда кексалар, болалар ва сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳолидан мунтазам хабар олиб туриш тавсия этилди.

“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ушбу вақтинчалик чекловлар аҳоли хавфсизлиги ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилганини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: