USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш вақти вақтинча ўзгартирилди

544 марта
Хоразмда суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш вақти вақтинча ўзгартирилди

15 июлдан бошлаб Хоразм вилоятида аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш янги жадвал асосида амалга оширилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятда кузатилаётган кескин жазирама иссиқ муносабати билан аҳоли ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маиший газ баллонларини ташиш ҳамда етказиб бериш вақтига вақтинчалик ўзгартириш киритилган.

Янги тартибга кўра, 15 июлдан бошлаб суюлтирилган газ баллонлари ҳар куни соат 19:00 дан эрталабги 10:00 гача аҳоли хонадонларига етказиб берилади.
Соат 10:00 дан 19:00 гача эса куннинг энг иссиқ даврида хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, газ баллонларини ташиш ва тарқатиш ишлари вақтинча тўхтатилади.

Мутахассислар юқори ҳароратда газ баллонларини очиқ қуёш остида ташиш фавқулодда хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан аҳолидан газ баллонларини тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойларда қолдирмаслик, уларни салқин ва сояли жойларда сақлаш сўралмоқда.
Шунингдек, фуқароларга куннинг энг жазирама вақти — 11:00 дан 17:00 гача очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик, имкони борича эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди.

“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали мазкур чоралар фақат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилганини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: