USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гап таъсир қилди шекилли: кечқурунлари кўчаларга сув сепиляпти, аммо фавворалар ҳали ҳам ишламаяпти

95 марта
Гап таъсир қилди шекилли: кечқурунлари кўчаларга сув сепиляпти, аммо фавворалар ҳали ҳам ишламаяпти

Охирги кунларда Урганч шаҳрида кечқурунлари айрим кўчаларга сув сепилаётганини кўриш мумкин. Бу, албатта, анамал иссиқ ҳукм сураётган кунларда аҳоли учун ижобий янгилик. Ҳаводаги чанг камаяди, асфальт юзаси бироз совийди ва шаҳарда салқин муҳит пайдо бўлади.

Демак, билдирилган фикр ва таклифлар бефойда эмас экан. Балки мурожаатларимиз ўз таъсирини бергандир. Бу қувонарли ҳол.

Бироқ бу ишлар фақат Урганч шаҳри билангина чекланиб қолмаса яхши бўларди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам иссиқ кунларда кечқурунлари асосий кўчаларга сув сепиш амалиёти йўлга қўйилса, аҳоли учун янада катта енгиллик яратилар эди.

Катталар яхши эслайди. Болалигимизда деярли ҳар куни эрталаб Урганч кўчаларига сув сепилар, шаҳар тозароқ ва ҳавоси салқинроқ бўларди.

Аммо бир масала ҳали ҳам очиқ қолмоқда. Шаҳардаги фавворалар ҳамон ишламаяпти. Аҳир улар айнан ёзнинг энг иссиқ кунларида, одамлар кечқурун оиласи билан сайр қиладиган пайтда ишлаши керак эмасми? Фавворалар фақат расмий тадбирлар ёки меҳмонлар келганда эмас, оддий фуқаролар учун ҳам хизмат қилиши лозим.

Умид қиламизки, масъуллар бу масалага ҳам эътибор қаратиб, шаҳар фаввораларини ишга туширадилар. Чунки иссиқ кунларда сув сепилаётган кўчалар ҳам, ишлаб турган фавворалар ҳам шаҳар аҳолиси учун бирдек муҳим.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: