USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманидаги дайди итлар муаммосини ҳал этиш бўйича амалий қадам ташланди

126 марта
Урганч туманидаги дайди итлар муаммосини ҳал этиш бўйича амалий қадам ташланди

Урганч туманида қаровсиз қолган ҳайвонлар билан боғлиқ масалани инсоний ёндашув асосида ҳал этиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Урганч тумани ҳокимлиги, туман депутатлари ҳамда “Хвостики Ургенча” ташаббускор волонтёрлар гуруҳи ҳамкорлигида 4 та дайди ит хавфсиз жойга кўчирилди. Улар Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Ҳаёт” ташкилоти томонидан ташкил этилган қаровсиз қолган ҳайвонлар учун мўлжалланган бошпанага юборилди.

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади дайди ҳайвонларни йўқ қилиш эмас, балки уларни хавфсиз муҳитга жойлаштириш, парвариш қилиш ва инсонпарварлик тамойиллари асосида муаммони ҳал этишдан иборат.

Бу каби ҳамкорликдаги ишлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, ҳайвонларга нисбатан меҳр-оқибат ва масъулиятли муносабатни шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Манба: Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: